Астана шаҳрида I Марказий Осиё медиа-форуми ўз ишини бошлади

Икки кун давом этадиган форум давомида медиа мутахассислари ва таниқли экспертлар минтақада оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади ва Марказий Осиёда ягона медиа маконини яратиш ғоясини ўрганади.
Марказий Осиё медиа-форумининг кун тартибидаги асосий масала – ягона медиа платформасини яратиш. Тадбирда 100 дан ортиқ маърузачилар иштирок этади.
Улар халқаро миқёсда танилган олимлар, сиёсатчилар, журналистлар, нуфузли экспертлар ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги халқаро ташкилотлар вакилларидир.
Биринчи Марказий Осиё медиа-форуми иштирокчилари минтақавий ўзига хослик, янги медиани ривожлантириш, сунъий интеллект технологияларидан медиада фойдаланиш, Марказий Осиёда креатив индустрияни ривожлантириш, ҳақиқатдан кейинги даврда ахборот хавфсизлиги, медиа соҳасидаги таълимдаги ўзгаришлар, халқаро ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ўрни, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда гендер тенглигининг ўрни, минтақавий ва глобал ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади.
Форумнинг панел сессиясида Туркия ва Мўғулистоннинг собиқ Президентлари Абдолла Гул ва Намбарин Енхбаяр ўз фикрларини билдирадилар.
Машҳур қўшиқчи Димаш Қудайберген БМТнинг 21 сентябрдаги резолюцияси билан белгиланган «Халқаро тинчлик куни» ва «Peace one day» лойиҳаси муаллифи Джереми Гилли билан тинчлик ғоясига бағишланган махсус сессия ўтказади.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Фото: dreamstime.com