Астана халқаро «Келажак ўйинлари» турнирига мезбонлиқ қилади

ASTANA. Kazinform - Астанада 2026 йил 29 июлдан 9 августга қадар халқаро «Келажак ўйинлари» турнири бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Astana to host The Games of the Future tournament in 2026
Photo credit: The Federation of Phygital Sports

Соврин жамғармаси 4,75 миллион долларни ташкил этади. 

"2026 йил 29 июлдан 9 августга қадар бутун дунё эътибори Астанага қаратилади, у ерда дунёнинг энг яхши фижитал-атлетлари навбатдаги «Келажак ўйинлари» турнирида тўпланади”, — деб хабар берилди турнирнинг расмий сайтида. 

Унда 900 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутиляпти.

Ўйинлар шаҳарнинг бир нечта йирик спорт майдонларида, жумладан, Barys Arena, Beeline Arena, «Qazaqstan» енгил атлетика спорт мажмуаси, “Алау” муз саройи ва Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъати саройида бўлиб ўтади.

Мусобақа саккизта йўналишни, жумладан, фижитал-футбол, фижитал-баскетбол, фижитал-шутер, фижитал-рақс, фижитал-жанг, MOBA Mobile, MOBA PC ва Battle Royale турларини қамраб олади. 

«Келажак ўйинлари» — бу жисмоний спорт турлари ва киберспортни фижитал (physical + digital) форматида уйғунлаштирган халқаро мультиспорт турнири. Биринчи турнир 2024 йилда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган.

Мусобақа дастлаб 2025 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун маблағларни қайта тақсимлаш мақсадида 2026 йилга қолдирилди.

Сўнгги хабарлар