Астана бошқа ҳудудлар учун ўрнак бўлиши керак — Президент

ASTANА. Кazinform — Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрини ривожлантириш бўйича кенгашда маълум қилди.

кенгаш
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Oxford Economics 2025 рейтингида Астананингг Осиё қитъасида 36-ўринни эгаллаганига эътибор қаратди.

— Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи умид бахш этади. Келинг, Oxford Economics 2025 индексига тўхталиб ўтайлик. Ушбу тадқиқотда дунёнинг энг йирик мингта шаҳри иқтисодиёт, инсон капитали, ҳаёт сифати, атроф-муҳит ва бошқарув тоифалари бўйича баҳоланади. Астана Осиё қитъасида 36-ўринни эгаллаб, дунёда 276-ўриндан жой олди, минтақамизнинг таниқли шаҳарларидан олдинда.

Аммо биз хотиржам бўла олмаймиз. Чунки бизнинг салоҳиятимиз жуда катта. Биз доимо олдинга силжишимиз керак. Шунинг учун, мен келгуси йилда Астана ушбу индекс бўйича ўз рейтингини яхшилаш имкониятига эга бўлади, деб ўйлайман. Бунинг эвазига Осиёдаги рейтингимиз ҳам ошади. Менимча, биз буни уддалай оламиз, — деди Давлат раҳбари.

Президент Астана бошқа ҳудудлар учун ўрнак бўлиши кераклигини айтди.

— Шаҳарнинг иқтисодий фаоллиги ортиб бормоқда. Бу яхши тенденция. Шунга кўра, ҳокимлик ва манфаатдор давлат органларига янги вазифалар юклатилди, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Tausogar заводига ташриф буюрди.

Сўнгги хабарлар