Астана аҳолиси 1,7 миллион кишидан ошди

ASTANA. Kazinform — 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Астана аҳолиси 1 700 385 кишига етди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси маълум қилди.

тұрғын, халық саны
Фото: Александр Павский / Kazinform

Август ойида пойтахт аҳолиси 9 780 кишига кўпайди. Йил бошидан буён Астана аҳолиси 61 209 кишига ошди.

1 сентябрь ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 20 618 796 кишини ташкил этди. Йил бошида бу кўрсаткич 20 499 822 киши бўлган.

Аҳолиси энг кўп бўлган ҳудудлар — Алмати шаҳри ва Туркистон вилояти. 1 сентябрь ҳолатига кўра, Алматида 2 387 896 киши, Туркистон вилоятида эса 2 142 709 киши яшаган. Бир ой давомида Алмати аҳолиси 8 мингдан зиёд кишига кўпайган бўлса, Туркистон вилояти аҳолиси 2 мингдан ортиқ кишига камайган.

Аҳолиси 1 миллиондан зиёд бўлган бошқа ҳудудлар:

— Алмати вилояти — 1 615 631 киши;
— Чимкент шаҳри — 1 316 888 киши;
— Жамбил вилояти — 1 210 084 киши;
— Қарағанди вилояти — 1 130 123 киши.

Аҳолиси энг кам ҳудуд — Улитау вилояти. Бу ерда 217 274 киши яшайди. Шимолий Қозоғистон вилоятида 510 756 киши, Абай вилоятида эса 590 702 киши истиқомат қилади.

1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатдаги қишлоқ аҳолиси сони 7 382 755 кишини ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил июль ойида Қозоғистон аҳолиси 14 230 кишига кўпайиб, 1 август ҳолатига 20 миллион 604,8 минг кишига етган эди.