Астана аэропортини янада ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Астана иқтисодий форуми доирасида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев БАА Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи ва Terminals Holding – SoleProprietorship L.L.C.Terminals Holding раҳбари билан учрашди.
Terminals Holding компанияси аэропорт ва авиация хизматларини кўрсатувчи етакчи провайдер бўлиб, халқаро аэропортларни қуриш, улардан фойдаланиш ва бошқариш бўйича тажрибага эга. Бундан ташқари, TerminalsHolding Abu Dhabi PortsGroupнинг қардош компанияси ҳисобланади.
Учрашув якунлари бўйича ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Terminals Holding ўртасида Астана аэропортини минтақавий мультимодаль хаб сифатида ҳамкорликда ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.