Астана аҳолиси 2030 йилга бориб 2 миллионга етади

None
ASTANA. Kazinform – Дунёнинг энг тез ривожланаётган пойтахтларидан бири бўлган Астана шаҳри бошқа шаҳарлар ривожи учун намунадир. Бу ҳақда Астана шаҳридаги қардош шаҳарлар форумида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларидан бири шаҳарни ривожлантиришдир. Бу тасодифий эмас. Қозоғистонда бу йўналишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Дунёнинг энг тез ривожланаётган пойтахтларидан бири бўлган Астана шаҳримиз бошқа шаҳарлар ривожида намуна бўляпти. Ўтган чорак асрда мамлакатимиз пойтахти ҳудуди уч баробар, аҳоли сони эса тўрт баробар ошди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент бу борада шаҳарнинг иқтисодий салоҳиятига алоҳида тўхталди.

«Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб пойтахт аҳолиси сони 2 миллион кишига етади. Мамлакат пойтахти мақомига эга бўлган вақтдан буён шаҳарнинг иқтисодий салоҳияти 100 баробардан зиёд ошди. Ҳозир шаҳар иқтисодиёти мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан ортиғини ташкил этади», – деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram