12:10, 15 Июнь 2021 | GMT +5
Асқар Мамин: Биз одамларни эмлашни рағбатлантириш йўлларини ўйлаб кўришимиз керак
NUR-SULTAN. Kazinform – «Ashyq» иловасини амалга ошириш қамровини кенгайтириш керак. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Маълумки, минтақадаги қўшни давлатларда касаллик кучаймоқда. Шунинг учун қўшимча чоралар кўриш керак. Аввало, бу эмлашни қамраб олишни кучайтириш. Вакцинацияни янада кенгайтириш ва кунлик суръатни максимал даражада ошириш керак», - деди Асқар Мамин.
Бош вазир, шунингдек, «Ashyq» иловасини амалга ошириш қамровини кенгайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
«Тарғибот ишларини кучайтириш ва аҳолини эмлашга рағбатлантиришнинг самарали усулларини ўйлаб кўриш керак», - деди Бош вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай