Аружан Сағиндиқова Тунисдаги мусобақанинг финал босқичига чиқди

Дунёнинг 829-ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи Аружан Сағиндиқова Монастир (Тунис) ITF W15 турнирининг финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилган 18 ёшли қозоғистонлик теннисчи ярим финалда дунё рейтингида 880-ўринни эгаллаб турган литвалик Андре Лукошюте билан куч синашди.

Биринчи партияда Аружан ҳисобда орқада эди - 1:6. Бироқ шундан сўнг икки сетда ҳам у тарозини ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди - 6:3, 6:1.

Финалда қозоғистонлик теннисчи 1253-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Вайшнави Адкар билан чемпионлик учун кураш олиб боради.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар