15:06, 14 Август 2023 | GMT +5
Арманистонда автобус ва ЗИЛ тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
YEREVAN. АRMENPRESS – Кazinform – 14 август куни соат 00:30да Арманистоннинг Ереван-Гюмри автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Аrmenpressга таяниб.
Воқеа Ланджик қишлоғи яқинида содир бўлган.
Қутқарув хизмати маълумотларига кўра, йўлнинг 90-километрида «Фольксваген» йўловчи микроавтобуси ва «ЗИЛ» юк машинаси тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.
Гюмри тиббиёт маркази маълумотларига кўра, жароҳат олган 7 киши шифохонага етказилган. Кейинроқ улардан бири Еревандаги «Эребун» тиббиёт марказига ўтказилган.