Аргентина терма жамоасининг Дэвис кубогида Қозоғистонга қарши ўйнайдиган таркиби эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси 3-4 февраль кунлари Аргентина терма жамоасига қарши Дэвис кубоги саралаш баҳсини меҳмонда ўтказади. Бу ҳақда Каzinform агентлиги Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Аргентиналик теннисчилар
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати

«Альбиселесте» сардори Гильермо Кория қуйидаги ўйинчиларни танлади: Франсиско Серундоло (АТР №21), Себастьян Баэс (АТР №29), Томас Мартин Этчеверри (АТР №32), Орасио Себальос (жаҳон жуфтликлари рейтингида №7) ва Андрес Мольтени (жаҳон жуфтликлари рейтингида №13).

Қозоғистонлик рақиблар унвонли, амбицияли ва ўта хавфли. Аргентиналиклар Дэвис кубоги-2016 ғолиби ва 4 карра финалчи (1981, 2006, 2008, 2011 йиллар). Улар икки марта қозоғистонликларга қарши ўйнаганлар. 2011 йил июль ойида Буэнос-Айресда Хуан Мартин дель Потронинг жамоадошлари қозоғистонликларни мағлуб этишди – 5:0, 2017 йил сентябрда Астанадаги ўйинда эса қозоғистонликлар реванш олишди – 3:2.

Ўйинлар Росарио шаҳридаги гил кортларда бўлиб ўтади. Дэвис кубоги саралаш баҳслари тўртта яккалик ва битта жуфтлик баҳсларидан иборат бўлиб, уч сетли форматда ўтказилади.

Сўнгги хабарлар