«АрcелорМиттал» компанияси Қозоғистонга 1 миллиард доллар сармоя киритади
Учрашувда «АрcелорМиттал Темиртау» компаниясининг Қозоғистондаги фаолиятининг долзарб масалалари ва истиқболдаги режалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш, маҳаллий аҳолига адолатли иш ҳақи тўлаш, ижтимоий мажбуриятларни бажариш, моддий-техник базани модернизация қилиш масалалари суҳбатга асос бўлди.
Давлат раҳбари ушбу талаб ва мажбуриятларни бажариш корхона учун жуда муҳим, деди.
Шу билан бирга, Президент ички бозор эҳтиёжини «АрcелорМиттал Темиртау» корхонаси маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосига ҳам эътибор қаратди.
Бундан ташқари, компаниянинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича чора-тадбирларига эътибор қаратилди.
Лакшми Миттал Қасим-Жомарт Тоқаевга «АрcелорМиттал» компанияси яқин орада Қозоғистонга 1 миллиард доллар сармоя киритишини, унинг асосий қисми ишлаб чиқаришни модернизация қилишга йўналтирилишини айтди.