Антибиотикни қабул қилгандан кейин вакцина олиш мумкинми

None
None
ALMATY. Kazinform – Антибиотикларни қабул қилганингиздан сўнг, ковидга қарши эмлашингиз мумкин. Бу ҳақда С.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети юқумли ва тропик касалликлар кафедраси профессори Куляш Қурманова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олимнинг сўзларига кўра, антибиотик қабул қилгандан сўнг унинг яроқлилик муддатига қараб эмланган маъқул.

«Масалан, айрим антибиотиклар 12 соат ичида танадан сийдик ва тер билан чиқиб кетади. Ва баъзи антибиотиклар танада етти кунгача қолади. Шунинг учун антибиотикни қабул қилгандан кейин бир ёки 5 кун ўтгач эмлаш яхшидир. Антибиотикларни эса фақат шифокор тавсиясига кўра ичиш керак, ўз-ўзидан қабул қилмагани маъқул», - деди Куляш Қурманова.

Профессор шунингдек, ковидга қарши эмлаш ҳақида гапириб берди.

«Вакцина - ковиддан қутулиш йўли. Агар одам эмланган бўлса ва касалликка қарши антитаначалар пайдо бўлса, одам ковиднинг ҳар қандай штамми билан касалланган бўлса ҳам, касаллик осонгина ўтади. Шунингдек, ўлим сони ҳам камаяди. Шунинг учун вакцина олиш керак», -деди профессор Куляш Қурманова.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар
telegram