Анна Данилина Хитойдаги WТА 1000 мусобақасида чемпион бўлди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 31-ракеткаси Анна Данилина Ухань (Хитой) WТА 1000 турнири чемпиони бўлди.

Данилина
Фото: МОҚ

Финалда қозоғистонлик теннисчи россиялик Ирина Хромачева билан бирга Жессика Пегула - Ойша Муҳаммадга қарши бош соврин учун кураш олиб борди.

Биринчи партияда А.Данилина – И.Хромачева 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда тай-брейкда эса ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди - 7:6 (8:6).

Бир соату 37 дақиқа давом этган учрашувда чемпионлар 7 та брейк-пойнтдан атиги 1 таси ҳамда 2 та эйсдан фойдаланишди. Пегула-Муҳаммад 4 брейк-пойнтни фойдалана олмади. Шу тариқа, Анна Данилина ва Ирина Хромачева учинчи марта WТА турнири ғолиби бўлди. WТА 1000 мусобақасида эса иккаласи ҳам биринчи марта ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Хитойдаги WТА 1000 турнири финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар