Англия ва Уэльсдаги сув таъминоти компанияларига мижозлар пулини қайтариш топширилди

LONDON. Кazinform - Британия ичимлик суви таъминоти компаниялари сифатсиз хизматлар кўрсатиб, атроф-муҳитни ифлослантириб келмоқда. Шу сабабли регулятор Ofwat улардан келгуси йили мижозларга 158 миллион фунт стерлингни қайтаришни талаб қилмоқда, дея хабар беради Кazinform.

сув
Фото: theguardian.com

Шундай қилиб, компаниялар тўртинчи йилдирки, ўз мижозлари олдида қарздор. Аввалига бу катта миқдор бўлиб туюлса-да, келгуси йилда одамлар сув учун атиги 10 фунт стерлинг тўлайди.

Энг кўп қарзга эга - Thames water компанияси мижозларга 56,8 миллион фунт стерлинг тўлаши керак. Бироқ унинг сифат кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан яхшиланган.

Ofwat бош ижрочи директори Дэвид Блэк компания раҳбарларини хизмат сифатини янада яхшилашга чақирди. Чунки одамларнинг улардан норозилиги кучайган.

Айтиш жоизки, сув хўжалиги корхоналари ишида ҳам олға силжиш бор. Қаттиқ назорат натижасида 2020 йилдан буён атроф-муҳитнинг ифлосланиши 15 фоизга камайди. Аммо мутахассисларнинг айтишича, хурсанд бўлишга ҳали эрта.

Ofwat - Англия ва Уэльсдаги сув ва оқава сувларни иқтисодий жиҳатдан тартибга солувчи орган. У сув хўжалиги корхоналарининг экологик меъёрларга риоя этишини, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатишини назорат қилади.

Сўнгги хабарлар