Анастасия Городко – Швейцариядаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори

ASTANA. Kazinform – Фристайл-могул бўйича Қозоғистон миллий терма жамоа атлети Анастасия Городко Санкт-Мориц шаҳрида (Швейцария) ўтказилаётган фристайл бўйича жаҳон чемпионатида кучли учликдан жой олди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анастасия Городко
Фото: @olympickz

Параллель-могул бўйича кичик финал баҳсида қозоғистонлик Анастасия (22.00 балл) америкалик спортчини мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳридаги “Шимбулақ” тоғ-чанғи курортида давом этаётган эркин могул бўйича жаҳон кубогида ҳам Анастасия Городко бронза медалини қўлга киритган эди.