Амир Омарханов профессионал фаолиятидаги илк унвонини қўлга киритди
ASTANА. Каzinform — 18 ёшли қозоғистонлик теннисчи Амир Омархонов Монастир (Тунис) ITF М15 турнирида ғолиб чиқди.
Дунё рейтингида 1115-ўринни эгаллаган Амир Омарханов финалда дунёнинг 824-ракеткаси, яна бир 18 ёшли немис Макс Шонхаус билан тўқнаш келди.
Биринчи сетда Амир 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда Шонхаус ҳам худди шундай ҳисобда - 6:3 ютди.
Учинчи, ҳал қилувчи сетда А. Омарханов ғалабани қўлга киритди - 6:4.
Қийин кечган баҳсларда Амир ҳал қилувчи дақиқаларда матонат кўрсатди ва ҳисобни ўзгартиришга эришди.
Ёшлар ўртасида дунёнинг иккинчи ракеткаси М. Шонхаус ўтган ҳафта Тунисда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги ITF М25 турнирида ғолиб бўлди.
Бу сафар у Омархановга йўл берди.
Шундай қилиб, қозоғистонлик теннисчи катталар ўртасида профессионал фаолиятидаги илк унвонини қўлга киритди.
Қарағанди теннис мактаби битирувчиси Амир Омарханов дастлаб машҳур мураббий Петр Нестеров қўл остида машғулот ўтказган. Ҳозирда у Риккардо Пиатти академиясида маҳоратини оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Занғар Нурланули Мисрдаги турнирнинг чорак финалига чиқди.