20:10, 26 Июль 2024 | GMT +5
Амир Омарханов Астанадаги мусобақанинг ярим финалига чиқди
ASTANА. Кazinform — Астанадаги ITF M25 турнирида жаҳон рейтингида 1349-ўринни эгаллаб турган 16 ёшли қозоғистонлик теннисчи Амир Омарханов ярим финалга чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг 737-ракеткаси, ҳиндистонлик 28 ёшли Эс Де Пражвал Дев билан куч синашди.
Биринчи партияда Амир Омарханов 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда ҳиндистонлик теннисчи худди шундай – 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Учинчи, ҳал қилувчи сетда Омарханов ғалаба қозонди - 6:2. Қизиқарли ўйин 2 соат 43 дақиқа давом этди.
Шу тариқа, Амир Омарханов пойтахтда катталар ўртасидаги мусобақанинг ярим финалига йўлланма олди. Унинг кейинги рақиби кейинроқ маълум бўлади.