Америкалик хоккейчининг томоғини коньки кесиб, ҳалок бўлди

Ҳодиса
Фото: “Питтсбург” хоккей клуби

Америкалик хоккейчи Адам Жонсон ўйин вақтида томоғини коньки кесиб, муз устида вафот этди деб хабар беради Kazinform агентлиги CNNга таяниб.

Шанба куни Англиянинг «Ноттингем Пантерз» клуби ўйинида иштирок этган Жонсон учрашувнинг иккинчи бўлимида рақиб жамоа ўйинчиси билан тўқнашиб кетди ва бўйнини жароҳатлаб олди.

«Шеффилд Стилерске»га қарши ўйин 35-дақиқада тўхтатилди, чунки 29 ёшли америкалик зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож эди.

Мухлислардан Шеффилддаги аренани бўшатиш сўралган. BBC Sport хабарига кўра, залда 8000 томошабин бўлган.

Жонсоннинг жамоадошлари уни “иқтидорли хоккейчи” деб таърифлаб, қайғу изҳор қилишди.

«Ноттингем Пантерз» кеча Шеффилддаги ўйинда юз берган фожиа туфайли Адам Жонсоннинг ўлимидан қайғуда", – деб маълум қилди жамоа якшанба куни.

«Ноттингем Пантерз» Англиянинг олий лигаси, Элит Хоккей Лигасида ўйнайди. Кеча улар якшанба кунига белгиланган барча ўйинлар қолдирилганини эълон қилишди.

Сўнгги хабарлар
telegram