Алматининг 60 мингга яқин аҳолиси Pfizer вакцинаси билан эмланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир сутка давомида 1977 киши коронавирусга қарши эмланди. Шундан 1-компонентни 633 киши, 2-компонентни 1344 киши олган. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 16 мартигача бўлган даврда шаҳар аҳолисининг 1 151 916 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 116 121 нафари иккинчи компонентини олди. Улардан 125 053 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади хабарда.

Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 59 544 киши эмланган.

Уларнинг 3 388 нафарини ҳомиладор аёл, 13 065 нафарини эмизикли оналар, 42 971 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Ревакцинациядан 285 658 нафар шаҳар аҳолиси ўтди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт муассасаларида 137 эмлаш пункти мавжуд. 175 та эмлаш бригадаларига 555 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар
telegram