Алматиликлар Янги йилни солиқдан қарзсиз қарши олишади

ALMATY. Kazinform - Алматида Давлат даромадлари департаменти томонидан Полиция департаменти ва суд ижрочилари ҳудудий палатаси билан биргаликда 27 ноябрь - 14 декабрь оралиғида «Янги йилни солиқдан қарзсиз қарши олайлик» тадбири ўтказилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Акция натижасида бюджетга 16 млн танга миқдорида солиқлар ундирилди.

Таъкидлаш жоизки, 3 531 нафар солиқ тўловчилар солиқларини ўз хоҳишлари билан тўлаган.

Жисмония шахсларнинг транспорт солиғи бўйича жами қарзлари 150 млн тангагача камайган.

Шу муносабат билан Алмати шаҳар Давлат даромадлари департаменти солиқдан қарзи бор шахслардан суд ижрочилари мажбурлаш чораларини қўлланмасдан қарзини тўлашини сўрайди.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар