Алматидан Тель-Авивга рейс очилди

ASTANA. Kazinform – «Алмати – Тель-Авив» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвоз учун чипталар сотуви бошланди, деб хабар беради Kazinform.
None

Сентябрь ойидан бошлаб Қозоғистон фуқаролари Тель-Авивга пайшанба ва якшанба кунлари Air Astana авиакомпаниясининг замонавий AIRBUS А321LR самолётида учишлари мумкин. Парвоз пайшанба куни соат 04:30 да Тель-Авивдан жўнайди ва 08:15 да етиб келади, якшанба куни соат 04:10 да учади ва 07:55 да қўнади.

Қайтиш рейслари соат 09:30да жўнайди ва 18:20да Алматига қўнади.

«Тель-Авив шаҳри Ўрта ер денгизи бўйидаги қумли пляжлари билан машҳур бўлиб, сайёҳларга маданият, архитектура, тарих, кўнгилочар ва ошхонанинг ўзига хос уйғунлигини таклиф этади. Исроилга кириш учун Қозоғистон фуқароларига виза керак. Биз йўловчиларимизни Air Astana рейслари орқали Яқин Шарқдаги ноёб мамлакатни кашф этишга таклиф этамиз. Исроил давлат органларининг илтимосига биноан мажбурий шахсий кўрикдан ўтиш, шунингдек, багаж ва қўл юкини текшириш бўйича қўшимча тартиб-қоидалардан ўтиш учун эрта етиб келишингизни сўраймиз», - дейилади авиакомпания баёнотида.


Сўнгги хабарлар