Алматида январ воқеаларида ярадорларни даволаган шифокорлар тақдирланди

None
None
ALMATY.Kazinform – Алмати шаҳри жазони ижро этиш тизими департаменти раҳбарияти шаҳар шифохонаси шифокорларини тақдирлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маълумки, январ воқеалари вақтида Алматидаги тергов изоляторига тартибсизликларга алоқадор кўплаб шахслар олиб кетилган. Уларнинг кўпчилиги жароҳат олган. Ўшанда тергов изолятори шифокорларига Алмати шифохоналарининг малакали шифокорлари ёрдам беришган.

«Алмати шаҳар жазони ижро этиш тизими департаменти раҳбарияти ярадорларни текшириш ва даволашда фаол иштирок этган № 4 шаҳар клиник шифохонаси шифокорларига ташаккурномалар топширилди, миннатдорчилик билдирди», – дейди ЛА-155/18 бўлим бошлиғи ўринбосари М.Какимжанов.

Жумладан, мукофот катта жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди Айдар Раимханов, жарроҳ Сунғат Отеген, травматолог-ортопед Еркебулан Абилда, тиббиёт ходимлари Ринат Азизов ва Юрий Лотошга топширилди.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар
telegram