Алматида яна учта метро бекати қурилади
Лойиҳа муҳокамасида шаҳар жамоатчилик кенгаши аъзолари, маслихат депутатлари, экспертлар уюшмаси вакиллари иштирок этди.
«Биз агломерациядан келадиган ва асосий дарвозалардан кирувчи транспорт ҳаракатини енгиллаштиришга қаратилган 4 та ўзаро алмашиш ҳабларини ташкил қиламиз. Ғарбий йўналишда 3 та янги метро бекати қурилади. Алмати метрополитенини янада ривожлантириш доирасида шимолий йўналишда метрополитенни Алмати-1 темир йўл вокзалига қадар ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланади», — деди Ерболат Досаев.
Бундан ташқари, унинг айтишича, жорий йилнинг октябр ойига қадар Тўле би кўчасида LRT - енгил темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинган.
«Шунингдек, биз велоспортни фаол қўллаб-қувватлаш ниятидамиз, шунинг учун келгуси йилдан бошлаб йиллик молиялаштиришдан келиб чиқиб, 2025 йилда велосипед йўлакларининг узунлигини 60 километрга, 2030 йилда эса йиллик маблағ билан 125 километрга, яъни икки баробарга оширамиз», — деди шаҳар ҳокими.
Бундан олдин Алматида 2 та метро бекати ишга туширилди.
Муаллиф: Алма Муқанова