Алматида яна иккита зилзила содир бўлди: кучи - 2 балл

ALMATY. КАZINFORM — Бугун эрталаб Алматида бирин-кетин яна иккита зилзила содир бўлди.

Алмати
Фото: Александр Павский/Kazinform

Бу ҳолат сейсмик станциялар тармоғи томонидан қайд этилган.

Биринчи силкиниш эрталаб соат 09:52 да содир бўлган.

Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 254 километр жануби-шарқда, Хитой ва Қирғизистон чегарасида жойлашган.

Зилзила энергияси тоифаси — 11,5. MPV магнитудаси - 5,2.

Алматида 2 баллик кучи сезилди.

Иккинчиси эса соат 10:01 да Алматидан 256 километр жануби-шарқда, Хитой ва Қирғизистон чегарасида қайд этилган.

Энергия тоифаси - 11,9. MPV магнитудаси - 5,3.

Алматиликларга 2 балли зилзила сезилди.

Сўнгги хабарлар