Алматида сайлов жараёни одатий режимда ўтмоқда - француз кузатувчиси

None
ALMATY. Kazinform – Алматида сайлов жараёни одатий режимда ўтмоқда. Бу ҳақда халқаро кузатувчи, Франция Республикаси сенатори, Европа масалалари бўйича доимий қўмита раиси ўринбосари, қонунчилик бўйича доимий қўмита котиби Андре Марсель Рейшард маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси каби йирик давлатлар билан чегарадош жойлашгани учун Европа Иттифоқини қизиқтиради»

, - деди спикер.

Андре Марсель Рейшард Қозоғистон ҳозир жуда муҳим ривожланиш даврини бошдан кечираётганини айтди.

«Ҳозирда Қозоғистон халқи овоз бериш орқали мамлакат келажаги ҳақида ўз қарорини қабул қилмоқда. Сайлов жараёнини нормал деб биламан, ҳаммаси нормал ўтмоқда. Жараён стандарт асосда: бир киши келади, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади, маҳаллий сайлов комиссияси эса уни сайловчилар рўйхатидан текширади, кейин имзо қўяди, шундан кейингина унга битта саволли бюллетен берилади»

, - деди Андре Марсель Рейшард.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар