Алматида Pfizer вакцинаси билан 37 757 киши эмланган

ALMATY. Kazinform – 24 январ ҳолатига кўра, Алматида коронавирус инфекциясиниг 205 667 та ҳолати қайд этилди, шулардан 180 006 таси симптомли, 25 661 таси симптомасиз ва 2 910 таси аниқланмаган пневмония. Бу ҳақда Алмати шаҳри соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Нариман Табинбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Юқумли касалхоналарда (3310 ўрин) 1514 киши (шундан 387 таси эмланганлар, 189 болалар), шу жумладан 42 таси ўта оғир аҳволда, 274 таси оғир ахволда, 1098 ўртача оғир аҳволда, 199 енгил аҳволда, 1 таси симптомасиз.

Алматида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш давом этмоқда.

Нариман Табинбаевнинг айтишича, тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт иншоотлари, бозорлар ва савдо-кўнгилочар марказларда 250 та эмлаш пунктларини ишга тушириш режалаштирилган.

Бугунги кунда у 119 пунктга эга, 520 кишидан иборат 140 та тўлиқ вақтли эмлаш гуруҳлари мавжуд. Ҳар куни етакчи оммавий ахборот воситалари, интернет порталлари, «Алмати» телеканали, ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 1 099 197 киши вакцина билан эмланди.

Pfizer вакцинасин 37 757 киши олди, шу жумладан 2 030 ҳомиладор аёллар, 8 173 эмизикли аёллар ва 27 554 ўсмирлар.

Бундан ташқари, шаҳарда КВИга қарши ревакцинацияси амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар 116 853 киши ревакцинациядан ўтди (Pfizer - 8 674), шу жумладан 18 306 нафар тиббиёт ходимлари ва 6 325 нафари 60 дан ошганлар.


Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар