Алматида миграция қоидаларини бузган етти африкалик Қозоғистондан чиқариб юборилди

мигранты
Фото: Polisia.kz

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон полицияси миграция қоидаларини бузгани учун чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорларидан бўйин товлаётган хорижликларни аниқлаш чораларини кўрмоқда, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.

Ҳозирда давом этаётган “Мигрант” операцияси доирасида полиция миграция қоидаларини бузганлик учун депортация қилиш ҳақидаги суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган хорижликларни аниқлаш чораларини кўрмоқда. Тадбирнинг уч куни давомида миграция қонунчилигини бузган шахсларни республика ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича 504 та суд қарори қабул қилинди. 62 нафар хорижлик мажбуран чиқариб юборилди. Депортация қилинганларнинг барчаси Қозоғистонга беш йилга кириши тақиқланган.

Полиция Алмати шаҳар маъмурияти кўмагида Африка қитъасининг етти нафар фуқаросини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди. Мазкур хорижликлар мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган ҳолда, белгиланган муддатларда Қозоғистондан чиқиб кетмаган.

Суд қарори билан улар Қозоғистон Республикасидан чиқариб юбориш тарзидаги маъмурий жазога тортилди. Чет эллик қонунбузарларни таклиф қилган ташкилотлар маъмурий жавобгарликка тортилди ва уларга 90 минг тенге миқдорида жарима солинди.

Миграция хизмати хорижликларни мамлакатга таклиф қилаётган қозоғистонликларга таклиф этилган хорижий фуқароларнинг мамлакатдан ўз вақтида чиқиб кетишини ташкил этиш зарурлигини эслатади.

Сўнгги хабарлар