Алматида маҳаллий автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш корхонаси очилиши мумкин

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбарига Қозоғистон ва Жанубий Кореянинг инвестиция лойиҳалари тақдим этилди, деб хабар беради Ақорда.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон ва Корея Республикасининг иқтисодиётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган қўшма инвестиция лойиҳалари ҳақида ахборот берилди.

Таклиф этилаётган ташаббуслар қаторида Алматида маҳаллий автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни очиш лойиҳаси ҳам бор. Унинг доирасида маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг эҳтиёжларига мувофиқ автомобиль амортизаторлари, ўриндиқ қопламалари, поликлари ва симлар, шунингдек, ғилдирак дисклари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Шунингдек, Давлат раҳбарига Қостанайда КIА маҳаллийлаштириш марказининг очилиши ҳақида ахбороот берилди. У эшик панеллари, марказий консоллар, ўриндиқлар, том ва поликлар, бамперлар ва бошқа автомобиль қисмларини ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари, Президентга тиббиётда қўлланиладиган ультратовушли диагностика тизимларини ишлаб чиқариш, Алматида Корея бошқарув модели ва замонавий тиббий технологиялардан фойдаланган ҳолда кўп тармоқли касалхона қуриш ва дронларни ишлаб чиқиш каби муҳим лойиҳалар намойиш этилди.