18:00, 12 Ноябрь 2021 | GMT +5
Алматида коронавирусга қарши коллектив иммунитет даражаси 56 фоизга етди
ALMATY. Kazinform – Алматида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаҳар аҳолисининг 56 фоизини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Жандарбек Бекшин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирги кунда шаҳарда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет 56 фоизга етди. Шундан 48%и эмланган ва 8%и касалликдан соғайганлар. Эмлаш даражаси кунига 0,1%ни ташкил қилади. 2022 йил май ойида, яъни 6 ойдан кейин 75 фоиз натижага эришамиз», - деди Жандарбек Бекшин.
Муаллиф: Гулзат Сахова