Алматида қанча киши коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи компонентини олди

ALMATY. Kazinform – Алматида оммавий эмлаш бошланганидан бери 1 млн 150 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи компонентини олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган кун давомида биринчи компонент билан 746 киши, иккинчи компонент билан 693 киши эмланган.

«Жами 2021 йил 1 февралдан 2022 йил 31 мартгача бўлган даврда I компонент билан 1 158 385 нафар, II компонент билан 1 126 941 киши эмланди. Бугунги кунга қадар Алматида Pfizer (Comirnaty) вакцинаси билан 63 280 киши эмланди, шу жумладан 3 537 ҳомиладор аёллар, 13 699 эмизикли аёллар ва 44 661 болалар ва ўсмирлар», - дейилади бошқармада.

Жорий йилнинг 31 март куни мегаполисда 7 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 5 тасида симптомли, 2 тасида касаллик белгилари йўқ.

«4 нафар бемор юқумли касалликлар шифохонасидан чиқарилди, иккитаси ётқизилди. Юқумли касалликлар шифохоналарида жами 180 ўрин мавжуд бўлиб, 34 киши даволанмоқда, улардан 3 нафари болалардир. Реанимация бўлимларида 4 киши даволанмоқда», - дейилади Алмати соғлиқни сақлаш бошқарма хабарида.

Бугунги кунга қадар уй шароитида мобил бригадалари ва Телемедицина маркази назоратида 59 нафар бемор мавжуд бўлиб, улардан аломатлар билан – 52 нафар енгил ва ўртача оғирликда, 7 нафари симтомаларсиз даволанмоқда.


Муаллиф: Гулзат Сахова


Сўнгги хабарлар