Алматида авиаҳалокат: Елбасы ва Президент ҳамдардлик билдиришди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Алмати яқинида бўлган авиаҳалокат туфайли Елбасы Нурсултан Назарбаев, Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда Сенат номидан Дариға Назарбоева фожиа қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform.

«Алмати аэропортидан учиб чиққан «Bek Air» авиакомпанияси самолетининг ҳалокатга учраши туфайли қурбон бўлганлар ва жабрланганлар ҳақидаги хабар чуқур қайғуга солди.

Қурбонларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Жабрланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан», - дейилган ҚР Биринчи Президенти расмий сайтида .

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида фожиа айбдорлари қонун доирасида жазога тортилишини маълум қилди.

«Бугун Алмати яқинидаги йўловчилар самолети ҳалокатидан ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қиламан. Жабрланганларга ёрдам кўрсатилади. Фожиа сабабларини ўрганиш учун махсус ҳукумат комиссияси ташкил қилинди. Айбдорлар қонунга биноан қаттиқ жазога тортилади» - деб ёзди Давлатимиз раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун Алматидан Нур-Султан шаҳрига учиб чиққан самолет баландликни йўқотиб, муваффақиятсиз қўнди. Қўниш чоғида қуриб битказилмаган уйнинг деворига урилган. Самолетда 95 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзолари бўлган. Ҳозирги маълумотларга кўра 12 одам ҳалок бўлган. Жабрланганлар эса зудлик билан Алмати шифоҳоналарига етказилди.

Воқеа жойида қутқарувчилар ва тез ёрдам қутқарув ишларини олиб бормоқда.




Сўнгги хабарлар
telegram