Алматида 58 мингдан ортиқ одам Pfizer вакцинасини олди

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 609 киши коронавирусга қарши эмланди. 1-компонентни 172 киши ва 2-компонентни 437 киши олди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 13 мартигача бўлган даврда шаҳар аҳолисининг вакцинанинг биринчи компонентини 1 150 110 киши, иккинчи компонентини 1 112 300 киши олган», -дейилади хабарда.

Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 58 696 киши эмланган. Уларнинг 3 351 нафарини ҳомиладор аёл, 12 867 нафарини эмизикли оналар, 42 369 нафарини ўсмирлар ташкил этади. 263 632 нафар шаҳар аҳолиси ревакцинациядан ўтди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт муассасаларида 137 та эмлаш пункти мавжуд. 175 та эмлаш бригадаларига 555 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар