Алматида 3 минг одам «QazVak» вакцинаси билан эмланди
Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси тарқатган баёнотга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан 16 майига қадар шаҳарда 270 минг киши эмланди. Жами эмланганлар орасида 60 ёшдан ошганлар 30 421 кишини ташкил этади.
«Бугунги кунга қадар Қозоғистоннинг QazVak вакцинаси билан 2991 киши эмланди. 3 майда Хитойнинг Sinopharm вакцинасининг 15000 дозаси етказилди, унинг биринчи компонентидан 3365 киши эмланди», дея таъкидлашди бошқармадан.
Айни пайтда шаҳарда 214 та пункт ишламоқда. 1 282 кишидан ташкил топган 315 та эмлаш бригадаси мавжуд. Шунингдек, 40 та кўчма мобил бригадаси ташкил қилинди.
«Ҳозирги пайтда тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият, спорт иншоотлари, бозор ва савдо-кўнгилочар марказларида эмлаш пунктлари ишламоқда», - дейилади хабарда.
Муаллиф: Алма Муқанова