Алматида 22 минг бола Марказий боғдаги аттракционлардан бепул фойдаланиши мумкин

None
ALMATY. Кazinform - Ёзги таътилда Алмати шаҳри ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун Марказий маданият ва истироҳат боғидаги аттракционлардан бепул фойдаланиш масаласини ҳал қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Боғ маъмурияти ҳокимлик таклифини қўллаб-қувватлади. Шундай қилиб, паркдаги аттракционлар учун бепул карталар чиқаришга қарор қилинди. Ушбу акция Алмати аҳолиси учун мавжуд бўлади.

«Ушбу акция билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасидаги 22 минг нафар болани қамраб олиш режалаштирилган. Ушбу карталар ҳар қандай аттракционлар ва каруселларда, жумладан, ҳамманинг севимли «Cепочка», «Колесо обозрения» ва катамаранда юриш имконини беради. 15 июлдан бошлаб аттракционлардан бепул фойдаланиш мумкин бўлади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Карточкаларни олиш учун Гоголь кўчаси 1-уй манзилидаги «Алтын Тараз» МЧЖ офисига мурожаат қилиш керак.

Ўзингиз билан бирга боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (нусхаси ёки электрон шакл) бўлиши керак. Телефон рақами: +7 (705) 892-75-24.

«Бундан ташқари, болалар учун аттракционлар жамоат бирлашмалари (ногиронлар уйлари, карлар жамияти, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар) талабига биноан бепул», — дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, паркда бепул имкониятлар мавжуд: футбол майдони, баскетбол майдони, скейт парки, роликли майдон, стол тенниси майдони. Ёз фаслида ҳар шанба ва якшанба кунлари Болалар қишлоғи саҳнасида бепул болалар шоуларининг икки соатлик дастури таклиф этилади.

Боғ маъмурияти тадбирнинг барча харажатларини ўз зиммасига олди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар