11:38, 04 Январь 2024 | GMT +5
Алматида 12 та муз майдончаси очилади
Бугунги кунда Алматида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун 8 та муз майдончаси ишламоқда. Яна 4 таси январь ойида ишга туширилади. Бу ҳақда Алмати ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
“Илиқ ҳаво туфайли муз тайёр бўлиши биланоқ муз майдончалари очилади. Кириш бепул. У ерда конькиларни ижарага олишингиз мумкин, ижара нархи 1000 тенге (2 соат). Ўзингизнинг конькида учишингиз бутунлай бепул", - дейилади хабарда.
Коньки ижараси офислари иш кунлари соат 10:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунлари эса 10:00 дан 23:00 гача ишлайди. Муз майдончалари 24/7 очиқ.