Алматида 10 мингдан ортиқ эмизикли аёллар эмланган

ALMATY. Кazinform – Алматида 184 890 киши қайта эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«6 феврал куни 909 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 6 февралига қадар шаҳарда 1 076 080 киши биринчи компонент билан, 1 037 743 киши иккинчи компонент билан эмланган. Улардан 124 199 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) вакцинаси билан 45 898 киши эмланган. Уларнинг 2 377 нафарини ҳомиладор аёл, 10 096 нафарини эмизикли оналар, 33 425 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Ревакцинациядан 184 890 киши ўтказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар