Алматида 1 май куни асосий тадбирлар Абай майдонида бўлиб ўтади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида 1 май – Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган асосий байрам тадбирлари «Республика саройи» олдидаги Абай майдонида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Майдонда байрам концерти бўлиб ўтади. Эстрада юлдузлари, миллий-маданий марказларнинг ижодий жамоалари чиқиш қилади. Этномаданий бирлашмаларнинг кўргазмаси ўтказилади.

Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган байрам тадбирлари Махатма Ганди номидаги боғда ҳам ўтказилади.

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари «Ҳайвонот боғи»да Қозоғистон давлат циркининг дастурини томоша қилишлари мумкин. Қўғирчоқ театрида эса «Қуыршақ думан» спектакли бўлиб ўтади.

Велосипед мавсумининг очилиши доирасида оммавий велопойга режалаштирилган.

Алмати шаҳрининг барча туманларида байрам тадбирлари ташкил этилади.


Муаллиф: Алма Муқанова



Сўнгги хабарлар