13:29, 11 Февраль 2022 | GMT +5
Алмати вилоятида бир млндан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди
TALDYQORǴAN. Kazinform – Алмати вилоятида бир миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати вилоятида 12 ёшдан бошлаб аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш давом этмоқда. Жорий йилнинг 11 феврал ҳолатига кўра, вилоятда 1 052 258 нафар киши I компонент билан эмланган бўлиб, шундан 73 278 нафари 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар, 3 634 нафари ҳомиладор ва 12 614 нафари эмизикли аёллардир», - дейилади вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси хабарида.
11 феврал ҳолатига кўра, вилоятда 68 281 та лаборатория томонидан тасдиқланган КВИ ҳолатлари қайд этилган бўлиб, шундан 51 895 таси симптоматикдир.
Ўтган кун давомида 176 та КВИ ҳолати қайд этилган, улардан 136 таси симптоматик (77,3%) ва 40 таси симптомасиз (22,7%).
Муаллиф: Еламан Турисбеков