Алмати шаҳрида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган концерт бўлиб ўтди

Алмати
Фото: Алмати шаҳар ҳокимлиги

ALMATY. Kazinform - Республика саройида фахрийлар, Ватан ҳимоячилари, шунингдек, ҳарбий олий ва ўрта таълим муассасалари курсантларига бағишланган байрам концерти бўлиб ўтди. Тадбирда Алмати шаҳар ҳокими Ерболат Досаев иштирок этди.

Концертда Қозоғистон эстрадаси юлдузлари Мадина Садуақасова, «Алашұлы» гуруҳи, Сая Махамбет ва бошқа хонандалар Ватан, юрт ҳақида куйлади.

Байрам армия генерали, мустақил Қозоғистоннинг биринчи мудофаа вазири, халқ қаҳрамони Сағадат Нурмағамбетов ва Рақимжан Қошқарбаевнинг 100 йиллигига бағишланди. Уларнинг шарафига IL Canto квартети “Сағадат” ва «Мықты адамдар...» қўшиқларини куйлади.

Алматы әкімдігі
Фото: Алматы әкімдігі

Концерт дастури эстрада симфоник оркестри жўрлигида ҳарбий ансамбль яккахонлари ижросидаги «Менің Отаным» қўшиғи билан якунланди.

Алматы әкімдігі
Фото: Алматы әкімдігі

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Алмати шаҳридаги барча мактабларда «Ерлік сабақтары», аудитория дарслари, бадиий ўқиш танловлари ўтказилди.

Алматы әкімдігі
Фото: Алматы әкімдігі

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Алмати шаҳри туманларида байрам тадбирлари ўтказилади.

Сўнгги хабарлар