Алмати шаҳрида ноқонуний ишлаган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳрида 27 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний ишлаган. Уларни ички ишлар ходимлари “Ноқонуний” республика фавқулодда профилактика тадбири давомида аниқлади.

Ноқонуний меҳнат мигрантлари
Фото: Алмати шаҳар ПД

“Тадбир доирасида Қозоғистон Республикасининг миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Текширув давомида 9 нафар хорижлик фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган. Улар ПД қабул қилиш ва тақсимлаш бўлимига жойлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда”, — деди Алмати шаҳар полиция департаменти миграция хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полиция полковниги Геннадий Мен.

Сўнгги хабарлар