Алмати шаҳрида метро линияси аэропортгача узайтирилади
ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳрида “Барлиқ” бозори ва аэропортгача янги метро линиялари қурилади. Бу ҳақда Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев маълум қилди.
Мегаполис раҳбари Турксиб тумани аҳолиси билан учрашиб, умуман жамоат транспорти ривожи ҳақида гапирди.
Досаевнинг сўзларига кўра, “Қалқаман” бекатидан сўнг метро ғарбий йўналишдаги “Барлиқ” бозоригача давом этади ва у ерда йирик транспорт узели ташкил этилади.
“Шунингдек, аэропорт яқинида филиал қуриш лойиҳаси тайёрланмоқда. Келгуси йилда иш суръатини янада оширишни режалаштирганмиз. Умуман олганда, шаҳар транспортининг асосий режасига кўра, метро, LRT ва БРТ каби экспрес жамоат транспорти бизнинг устувор вазифамиздир. Йирик лойиҳаларни амалга ошириш келгуси йилдан бошланади”, — деди ҳоким.
Алмати шаҳрида 700 мингдан ортиқ автомобиль рўйхатга олинган бўлиб, ҳар куни вилоятдан 450 мингга яқин автомобиль келади.
“Бошқача айтганда, йўлларда миллиондан ортиқ автомобиль бор. Бизнинг вазифамиз ривожланган жамоат транспортини яратиш, шунда одамлар шахсий автомобиль ўрнига автобус ёки метрони танлашади. Шу сабабли, чинакам ривожланган жамоат транспорти ҳаракатчанликни, хавфсизликни, қулайликни ошириши ва атроф-муҳитни яхшилаши мумкин. Кейинги икки йил ҳал қилувчи давр бўлади”, - деди Е. Досаев.