Алмати шаҳрида хоккей бўйича тарихий Осиё чемпионати бўлиб ўтади

ALMATY. Kazinform - Хоккей бўйича Осиё чемпионати тарихда илк бор Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) доирасида ўтказилади.

хоккей
Фото: olympic.kz

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мусобақа 2024 йил 6-9 ноябрь кунларига белгиланган. Чемпионат Алматидаги Halyk Arena стадионида бўлиб ўтади.

Қозоғистон терма жамоасининг рақиби Япония, Корея ва Хитой терма жамоалари бўлади. Охирги марта Halyk Arenaда хоккей бўйича халқаро мусобақалар 2017 йилги Универсиада доирасида ўтказилган эди. Ўшанда талабалар терма жамоамиз кумуш медалларни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, хоккей бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати 2024 йил 31 октябрь – 3 ноябрь кунлари Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтади. Чемпионатда Қозоғистон, Япония, Корея ва Хитой терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Бўлажак турнирлар 2025 йил 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик мусобақалари ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар