20:15, 07 Июль 2022 | GMT +5
Алмати шаҳри ҳокими маоши миқдорини эълон қилди
ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев ўзининг маоши миқдорини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
![None None](/static/img/plug.webp)
«Ойлик расмий маош 980 минг тенге. Барча давлат хизматчилари қатори бизга ҳам баъзан мукофот пули берилади», — деди Е.Дўсаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда журналистнинг саволига жавобан.
2022 йил 31 январда Ерболат Досаев Алмати шаҳри ҳокими этиб тайинланган эди. Бунгача у Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси лавозимида ишлаган.
Фото: оrtcom.kz