Алмати-Нукус ҳаво йўналишида янги рейс очилди
ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон билан янги йўналиш очилди ва Қозоғистондан халқаро рейсларнинг умумий сони 121 та ҳаво йўналиши бўйича ҳафтасига 567 тага етди. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди.

Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги парвозлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд йўналишлар бўйича парвозлар сонини кўпайтириш бўйича доимий иш олиб бормоқда.
“Шундай қилиб, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси жорий йил 1 июндан янги Алмати-Нукус ҳаво йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширади. Парвозлар ҳафтасига икки марта (чоршанба ва шанба кунлари) 174 ўринли „Эйрбас-А320“ самолётларида амалга оширилади”, - дейилади хабарда.
Янги ҳаво йўналишининг очилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Шундай қилиб, Қозоғистон Республикасидан 28 давлатга 121 йўналиш бўйича амалга оширилган халқаро рейсларнинг умумий сони ҳафтасига 567 тага етди.