Алмати қўғирчоқ театри Канадада Гран-прига сазовор бўлди
ALMATY. Кazinform - Алмати давлат қўғирчоқ театри Оттавада бўлиб ўтган І Халқаро “Оттава” қўғирчоқ театрларии фестивалида “Ромео ва Жульетта” спектакли учун Гран-прини қўлга киритди.

Канада пойтахти Оттава шаҳрида илк бор “Оттава” І халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали бўлиб ўтди. Алмати давлат қўғирчоқ театри халқаро ижод ва ҳамкорликка қаратилган маданий тадбирда иштирок этган биринчи қозоқ санъат маркази бўлди. Фестиваль доирасида маҳаллий театр ижодий жамоаси канадалик томошабинлар эътиборига инглиз драматурги Уильям Шекспирнинг машҳур трагедияси асосида ўз репертуаридаги сара спектакллардан бири бўлган, нозик ва соф севгининг кучини тараннум этувчи “Ромео ва Жульетта” спектаклини тақдим этди
Эслатиб ўтамиз, қўғирчоқ театри репертуаридаги “Ромео ва Жульетта” спектакли 2019 йилда таниқли режиссёр Дина Жумабаева бошчилигида намойиш этилган. Бу спектакль 2022 йилда Болгария Республикасининг Варна шаҳрида бўлиб ўтган “Олтин дельфин” халқаро қўғирчоқ театрлари фестивалида энг яхши деб топилди ва “Гран-при”, “Энг яхши эркак” мукофоти ва “Энг яхши дебют” йўналишларига муносиб бўлди. Бунгача эса 2021 йили Қарағандида ўтказилган Аширбек Сиғай номидаги “Танқид рост бўлсин” республика театр фестивалида 1-ўринни қўлга киритган эди.
Қозоғистон Республикасининг Канададаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даулетбек Қусаинов фестиваль доирасида қўғирчоқ театрини қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Ёшларимиз жуда юқори савиядаги меҳнатни намойиш этиб, жуда қизиқарли севги ҳикоясини тақдим этишди. Улар ўз истеъдодини, қозоқ ёшларига хос иқтидорни Канада халқига намоён этди”, — деди Даулетбек Қусаинов.