Алмати Хитой билан «ақлли» шаҳарлар» тажрибаси бўйича ҳамкорлик қилмоқчи
Онлайн учрашув чоғида Алмати ҳокими Бақитжан Сағинтаев ва Шэнчжэнь мери Вэйчжун Цин икки шаҳар ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Умумий манфаатлар соҳасида – «ақлли» шаҳарлар, IТ-технологиялар, энергетика, инфратузилма, маданият ва санъат, иқтисодиёт ва савдо, таълим, туризм мавжуд. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Замонавий Шэньчжэнь - Хитойнинг инновацион пойтахти бўлиб, у ерда Нобель мукофоти лауреатлари, Тюринг мукофоти ва Филдс медали совриндорлари бошчилигидаги кўплаб лабораториялар ташкил этилган.
Huwei, Теncent, ZTE ва бошқа кўплаб таниқли компаниялар жойлашган фундаментал тадқиқот институтлари ва инновация марказлари мавжуд.
Шэньчжэнь илмий ва технологик инновациялар марказига, минтақавий молиявий ва савдо-логистика марказига айланди.
Муаллиф: Алма Муқанова