Алихан Смаилов хизмат сафари билан Алматига борди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов 1-2 февраль кунлари Digital Almaty 2024: Industry Х рақамли форуми ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтадиган Алмати шаҳрига хизмат сафари билан борди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Digital Almaty кўргазмасида Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари рақамли лойиҳалар кўргазмаси билан танишади, ялпи мажлисда ва Digital Almaty Awards мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.
Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши доирасида ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари савдо, транспорт ва логистика, рақамлаштириш, ҳужжат айланиши ва бошқалар соҳаларида ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
Шунингдек, Алихан Смаилов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.