Алихан Смаилов Инвестиция штабининг йиғилишини ўтказди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Инвестиция штабининг йиғилишини ўтказди, унда инвестиция шартномалари бўйича давлат натура грантлари кўринишидаги ер грантлари масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Kazinform.

2005 йилдан 2023 йилнинг июнигача Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Инвестиция қўмитаси томонидан 1438 та инвестиция шартномаси имзоланган бўлиб, улардан 216 таси бщйича натура шаклида грантлар кўринишида ер ажратилган ва 37 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.

Мазкур шартномалар доирасида 2,2 триллион тенге миқдорида инвестициялар жалб қилинди, жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида (омборхоналар, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона хизматлари, йщловчи транспорти соҳасида объектлар қуриш) 125 та шартнома тузилди.

photo

Учрашувни якунлар экан, Бош вазир Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев инвестицияларни жалб этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади. Ҳукумат бу соҳаларда фаол иш олиб боряпти.

Шу муносабат билан Алихан Смаилов масъул давлат органларига ер участкаларини натура шаклида беришда қонунчиликни қўллаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янгилаш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар