Александр Стуббнинг Қозоғистонга расмий ташрифи давомида 15 та ҳужжат имзоланди
ASTANА. Кazinform — Финляндия Президентининг Қозоғистонга расмий ташрифи давомида 15 та ҳужжат имзоланди.
Шу жумладан:
1. Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги ва Финляндия Республикаси Радиация ва ядро хавфсизлиги бошқармаси (STUK) ўртасида ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
2. Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги ҳамда Финляндия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги ўртасида сув ресурсларини бошқариш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги, Финляндия сув форуми (Finnish Water Forum) ва Қозоғистон миллий сув ресурслари ва ирригация университети ўртасида сув ресурсларини рақамлаштириш ва бошқариш йўналишида илмий-тадқиқот ва таълим салоҳиятини ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
4. "Бурабай" курортида туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми;
5. Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Финляндия сув форуми ўртасида гидрометеорология ва қишлоқ хўжалиги назорати, атроф-муҳит мониторинги учун онлайн автоматлаштирилган тизим (AMS) маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ният декларацияси;
6. Қозоғистонда экологик қишлоқларни ривожлантириш лойиҳаси бўйича ўзаро англашув меморандуми;
7. «Теңіз жасағы» АЖ ва «Lamor Corporation Plc» ўртасида нефть тўкилишига қарши кураш ва денгиз операцияларини қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик меморандуми каби бошқа келишувлар ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев ва Александр Стубб Қўшма баёнот қабул қилганликлари ҳақида хабар берган эдик.