17:14, 17 Май 2024 | GMT +5
Александр Недовесов Италиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Александр Недовесов Турин (Италия) шаҳрида ўтказилаётган челленжер турнирнинг чорак финалига чиқди.

Мазкур баҳснинг 3 ракеткаси сифатида қайд этилган А.Недовесов – эквадорлик Гонсало Эскобар биринчи учрашувда ҳиндистонлик Шрирамбалай Нараянасвами – германиялик Андре Бегеманни мағлуб этди.
Қозоғистон – эквадорлик жуфтлиги 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Улар бир соату 15 дақиқалик баҳс давомида 12 та брейк-пойнтдан учтасини ва тўртта эйсни ишлатди. Ҳиндистон-Германия дуэти 2 эйс билан чекланди.
А. Недовесов - Г. Эскобар ярим финалга чиқиш учун венесуэлалик Луис Давид Мартинес ва колумбиялик Кристиан Родригес билан беллашади.